Кўнгил дардларим...
Қай бирин айтайин бисёр гапларим,
Фақат сен буларни хис қилолсанг бас.
Кунда азоб берар кўнгил дардларим,
Лекин афсус Сенга бу қизиқ эмас.
Хазил эмас, чиндан бергандим кўнгил,
Мени шод этарди сени қувончинг.
Сени мехринг ила овунса бу дил,
Менга зарур эди сени ишончинг.
Сен сабаб қувнарди менинг кўзларим,
Фақат сени дея урарди юрак.
Бир зум қулоқ тутиб, тингла сўзларим,
Энди айт, бу мехрим бўлганми керак?
Ажралишга етди кичик бир сабаб,
Тўғри келмадик деб кетдинг буриб юз.
Мен сендан хеч нарса қилмадим талаб,
Фақат юрак дейди: "Бўлди, умид уз"!
Лекин хамон сени кутяпман қара,
Юракда сўнмади умид учқуни.
У сўзлардан қолди бу дилда яра,
Аммо юрак асир, ишқнинг тутқуни.
Балки унутарман вақт ўтган сайин,
Кутмай ҳам қўярман хабарлар ҳатто.
Сени севгинг менга армон, бу тайин,
Ранжима, бу севгим бўлса гар хато.
Ким билсин, балки бу сўнгги сўзларим,
Тилагим, яшагин қувончга тўлиб.
Қувончнингни кўрсин менинг кўзларим,
Яшагин дунёда энг бахтли бўлиб.
Балки бу гапларим ёқмас эхтимол,
Лек юрак соғинчдан бўлмасин адо.
Фақат бу сўзлар хеч келмасин малол,
Сени паноҳида асрасин Ҳудо...
Фақат сен буларни хис қилолсанг бас.
Кунда азоб берар кўнгил дардларим,
Лекин афсус Сенга бу қизиқ эмас.
Хазил эмас, чиндан бергандим кўнгил,
Мени шод этарди сени қувончинг.
Сени мехринг ила овунса бу дил,
Менга зарур эди сени ишончинг.
Сен сабаб қувнарди менинг кўзларим,
Фақат сени дея урарди юрак.
Бир зум қулоқ тутиб, тингла сўзларим,
Энди айт, бу мехрим бўлганми керак?
Ажралишга етди кичик бир сабаб,
Тўғри келмадик деб кетдинг буриб юз.
Мен сендан хеч нарса қилмадим талаб,
Фақат юрак дейди: "Бўлди, умид уз"!
Лекин хамон сени кутяпман қара,
Юракда сўнмади умид учқуни.
У сўзлардан қолди бу дилда яра,
Аммо юрак асир, ишқнинг тутқуни.
Балки унутарман вақт ўтган сайин,
Кутмай ҳам қўярман хабарлар ҳатто.
Сени севгинг менга армон, бу тайин,
Ранжима, бу севгим бўлса гар хато.
Ким билсин, балки бу сўнгги сўзларим,
Тилагим, яшагин қувончга тўлиб.
Қувончнингни кўрсин менинг кўзларим,
Яшагин дунёда энг бахтли бўлиб.
Балки бу гапларим ёқмас эхтимол,
Лек юрак соғинчдан бўлмасин адо.
Фақат бу сўзлар хеч келмасин малол,
Сени паноҳида асрасин Ҳудо...
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!