💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Бир кун мени эсларсиз аҳир

2.6К марта ўқилди
Бир кун мени эсларсиз аҳир
Бир кун мени эсларсиз аҳир,
Сочларингиз қиров босганда.
Ҳаёт тўкиб сочганда қахр,
Армон билан тонглар отганда !

Бир кун мени соғинарсиз ҳўп,
Додлар солар тош юрагингиз.
Айтилмаган сўзлар қолар кўп,
Мендек куйиб, ёнар бағрингиз !

Тополмассиз афсус ҳеч қачон,
Қадамларим кезса самода.
Қалбингизда кеч қолган туғён,
Изғиб толар ҳуда беҳуда !

Бир кун мени исмим ёд олиб,
Аҳтарарсиз ўҳшаш сиймони.
Ҳотирадан кетолмай тониб.
Лаънатлайсиз шўрлик дунёни !

Бир кун мени излаб қоларсиз,
Хар шарпага ташларсиз нигох.
Тополмасдан ҳолдан тоярсиз,
Аҳир...сизни этгандим огоҳ !!!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Айрилиқ ҳақида шерлар

Кўнгил дардларим...

8-август, 20185К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Калбимда ох чекар кайгу

10-август, 20181.8К