Излаганмидинг?
Юрагимда битилар базан гўзал байт,
Қалбим ёлғизланди, ёнгинамга қайт.
Биргина жавобинг, саволимга айт,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Учгим келар гохо Хумодек бўлиб,
Юраман ўйланиб, ўзимча кулиб.
Юракда умидлар ётганда сўлиб,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Кўксимда оташин ўчмас оловсан,
Хар сатрларимда мунгли навосан.
Бахор гулларидек ажиб мавосан,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Бормоқдаман сенга кундан кун илиб,
Не керак? Не истайсан қалбимни тилиб?
Қийнама бунчалар девона қилиб,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Йўлинг пойлаб доим толди кўзларим,
Айтарли қолмади бирор сўзларим.
Ҳазон билан бирга ўтар кузларим,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Хамрох ёлғиз менга бу қаро туним,
Ёдимга тушмасанг ўтмайди куним.
Бир сўз айтай десам чиқмайди уним,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Ширин уйқуларим кўзимдан олиб,
Дилимга орзиқиш, хаяжон солиб.
Ёнма ён келмасдан ортимда қолиб,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Қалбим ёлғизланди, ёнгинамга қайт.
Биргина жавобинг, саволимга айт,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Учгим келар гохо Хумодек бўлиб,
Юраман ўйланиб, ўзимча кулиб.
Юракда умидлар ётганда сўлиб,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Кўксимда оташин ўчмас оловсан,
Хар сатрларимда мунгли навосан.
Бахор гулларидек ажиб мавосан,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Бормоқдаман сенга кундан кун илиб,
Не керак? Не истайсан қалбимни тилиб?
Қийнама бунчалар девона қилиб,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Йўлинг пойлаб доим толди кўзларим,
Айтарли қолмади бирор сўзларим.
Ҳазон билан бирга ўтар кузларим,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Хамрох ёлғиз менга бу қаро туним,
Ёдимга тушмасанг ўтмайди куним.
Бир сўз айтай десам чиқмайди уним,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Ширин уйқуларим кўзимдан олиб,
Дилимга орзиқиш, хаяжон солиб.
Ёнма ён келмасдан ортимда қолиб,
Мухаббат, сен мени излаганмидинг?
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!