❤️ Севги ҳақида шерлар

Бунча йироқдасан моҳим соғиниб

3К марта ўқилди
Бунча йироқдасан моҳим соғиниб
Бунча йироқдасан моҳим соғиниб,
Ҳажрингда юрагим куйиб бормоқда.
Висолингни кўрмоқ истаган кўзга,
Аччиқ алам ёши тўлиб бормоқда.

Асли сен йироқмас, жонимдай яқин.
Кўзим гавҳарида авайлаганим.
Лекин етолмасман, кўролмасман ҳеч,
Фожиам кунда бир кўролмаганим.

Ҳозир ҳам ёнимда, ҳаётимдасан,
Сезяпман қўлларинг гулдайин нафис.
Энг яқин соғинчим, энг олис бахтим,
Юрагим тубида йиғлаётган қиз!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →