Сенсиз баҳорларим кузланиб қолди
Қароғимга сиғмас меҳр деган ҳис,
Оташ тиғла қалбим музланиб қолди.
Кесишмас йўлларда қолдик иккимиз,
Сенсиз баҳорларим кузланиб қолди.
Умид-қанотлари қирқилган қушдек,
кўзёшлар дардимни аритолмайди.
Ўн беши қоронғу қолган ойми, ишқ-
Кўнгил уйларини ёритолмайди.
Шабнам-балки юрак тўкаётган ёш,
Бахтимга не бўлди кўзландими у ?
Кўзёшларда қотиб қолгандай қуёш,
Сен унинг тафтини изламадингми?
Ўтли туйғулардан қолгани кулдир,
Тақдир рўёларга юзланиб қолди.
Кетма...настариннинг бўйларин келтир,
Сенсиз баҳорларим кузланиб қолди.
Оташ тиғла қалбим музланиб қолди.
Кесишмас йўлларда қолдик иккимиз,
Сенсиз баҳорларим кузланиб қолди.
Умид-қанотлари қирқилган қушдек,
кўзёшлар дардимни аритолмайди.
Ўн беши қоронғу қолган ойми, ишқ-
Кўнгил уйларини ёритолмайди.
Шабнам-балки юрак тўкаётган ёш,
Бахтимга не бўлди кўзландими у ?
Кўзёшларда қотиб қолгандай қуёш,
Сен унинг тафтини изламадингми?
Ўтли туйғулардан қолгани кулдир,
Тақдир рўёларга юзланиб қолди.
Кетма...настариннинг бўйларин келтир,
Сенсиз баҳорларим кузланиб қолди.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!