Ғурурингни сотма, сингилжон...!

Балки йўқдир бошингда эринг,
Балки йўқдир яшашга еринг,
Балки сиғмас танангга теринг,
Иффатингни сақла, сингилжон.
Балки йўқдир егани ошинг,
Балки ўйлаб қотгандир бошинг,
Балки йиғлаб тўккансан ёшинг,
Хаё билан бўлгин, сингилжон.
«Онаммассан, кечдим!», демасин,
Сени кўриб афсус эмасин,
Ошикларинг излаб келмасин,
Ор-номусинг сақла, сингилжон.
Ёмон кунлар ўтди-ю, бироқ,
Ёмонлардан юргин сен йироқ,
Яҳшиларга ёндош бўл, тезроқ,
Виждонингни сотма, сингилжон.
Яратгандан инсоф тилайлик,
Оллохимни танхо билайлик.
Пайғамбарнинг сўзин қилайлик,
Ибо билан бўлгин, сингилжон.
Балки йўқдир ёру йўлдошинг,
Сабр қилгин, тилаб бардошинг.
Сенга хамрох қавму қардошинг,
Ғурурингни сотма, сингилжон...!
Балки йўқдир яшашга еринг,
Балки сиғмас танангга теринг,
Иффатингни сақла, сингилжон.
Балки йўқдир егани ошинг,
Балки ўйлаб қотгандир бошинг,
Балки йиғлаб тўккансан ёшинг,
Хаё билан бўлгин, сингилжон.
«Онаммассан, кечдим!», демасин,
Сени кўриб афсус эмасин,
Ошикларинг излаб келмасин,
Ор-номусинг сақла, сингилжон.
Ёмон кунлар ўтди-ю, бироқ,
Ёмонлардан юргин сен йироқ,
Яҳшиларга ёндош бўл, тезроқ,
Виждонингни сотма, сингилжон.
Яратгандан инсоф тилайлик,
Оллохимни танхо билайлик.
Пайғамбарнинг сўзин қилайлик,
Ибо билан бўлгин, сингилжон.
Балки йўқдир ёру йўлдошинг,
Сабр қилгин, тилаб бардошинг.
Сенга хамрох қавму қардошинг,
Ғурурингни сотма, сингилжон...!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!