💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Сўнгсиз ҳаёлларнинг ниҳояси йўқ

2.1К марта ўқилди
Сўнгсиз ҳаёлларнинг ниҳояси йўқ
Кўнгил эшигига ёпилган парда
Бўлди юрагимга қадалганми ўқ
Оғриқдан вужудим қилади зарда

Юзимни ювади аччиқ ёшларим
Ўтган кунларимга қиламан афсус
Кимларнидир шайдо қилган қошларим
Чимирилган энди олиб бошқа тус

Бошимни болишга қўйсам бегумон
Дард тўла ёшларим тинмай томади
Эх куйган юрагим чеккада ҳар он
Қуёшли кунларни кутиб туради

Сохта севгилардан чарчади кўнгил
Қачон барчасига бўлар ниҳоя
Зиё истар орзиқиб оғринган бу дил
Кетар деб кўнглимни қоплаган соя

Кулиб турар негадр кулгулар сохта
Севги изхорлари қийнайди бунча
Юракдан дейилган туйғулар сохта
Асл муҳаббатнинг қиймати қанча

Сабр қил юрагим сабр қил кўнгил
Келади аҳтариб топмаганларим Ўтса ҳам неча кун майли неча йил
Ҳақиқий севгини кутаман мен жим

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →