Мени асло эслама жоним

Йиллар ўтиб келса ҳам бахор.
Сувга тўлса музлаган анҳор.
Бу юрагинг йиғласа зор зор.
Мени асло эслама жоним.
Бахтли кунинг кетса гар ташлаб.
Йиғласанг ҳам кўзларинг ёшлаб.
Ўтинаман бугундан бошлаб.
Мени асло эслама жоним.
Жондан ортиқ севардим сени.
Аммо қадрим билмадинг мени.
Унут ўтган кунларни энди.
Мени асло эслама жоним.
Кўча куйда кўрсанг ҳам.
Сал паришон бўлсанг ҳам.
Тушларингга кирсам ҳам.
Мени асло эслама жоним.
Йиғламагин кўзлари ҳумор.
Ёринг билан бўлгин бахтиёр.
Тингла сенга сўнги сўзим бор.
Мени асло эслама жоним.
Қайтмаслигинг энди билсам ҳам.
Висолингни орзу қилсам ҳам.
Ҳар он сени мен эсласам ҳам.
Мени асло эслама жоним.
Оқ либосни киярсан бугун.
Қон юрагим юларсан бугун.
Ўзгага ёр бўларсан бугун.
Мени асло эслама жоним.
Сувга тўлса музлаган анҳор.
Бу юрагинг йиғласа зор зор.
Мени асло эслама жоним.
Бахтли кунинг кетса гар ташлаб.
Йиғласанг ҳам кўзларинг ёшлаб.
Ўтинаман бугундан бошлаб.
Мени асло эслама жоним.
Жондан ортиқ севардим сени.
Аммо қадрим билмадинг мени.
Унут ўтган кунларни энди.
Мени асло эслама жоним.
Кўча куйда кўрсанг ҳам.
Сал паришон бўлсанг ҳам.
Тушларингга кирсам ҳам.
Мени асло эслама жоним.
Йиғламагин кўзлари ҳумор.
Ёринг билан бўлгин бахтиёр.
Тингла сенга сўнги сўзим бор.
Мени асло эслама жоним.
Қайтмаслигинг энди билсам ҳам.
Висолингни орзу қилсам ҳам.
Ҳар он сени мен эсласам ҳам.
Мени асло эслама жоним.
Оқ либосни киярсан бугун.
Қон юрагим юларсан бугун.
Ўзгага ёр бўларсан бугун.
Мени асло эслама жоним.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!