🕊️ Соғинч ҳақида шерлар

Нечун келмадинг…???

2.2К марта ўқилди
Сени кутдим, кутдим кўп узоқ
Йўлларингга кўзларим муштоқ
Келишингдан айлабон огоҳ
Бевафо ёр нечун келмадинг?

Юрагимни қилдинг минг пора
Нечун кўнглинг бўлди қоп-қора
Топилдими севгига чора
Бевафо ёр нечун келмадинг?

Ваъдангга сен вафо қилмадинг
Сенга бўлган севгим билмадинг
Юрагимни ёндириб ўтда
Бевафо ёр нечун келмадинг?

Юрагингда борми ўзга ёр
У бўларми сенга вафодор?
Қора тунлар ўтдику бедор
Бевафо ёр нечун келмадинг?

Кутиб, кутиб толди кўзларим
Армон бўлиб қолди созъларим
Пинҳон ётар дилда бўзларим
Бевафо ёр нечун келмадинг?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Соғинч ҳақида шерлар

Ашаддий юракни кўрмасанг бўлди.

11-июн, 20182.3К
Соғинч ҳақида шерлар

Сенсизликка ўрганиб қолдим

11-июн, 20183.5К
Соғинч ҳақида шерлар

Сизни ўйлаб-ўйлаб бугун ҳам ўтди

11-июн, 20183.2К
Соғинч ҳақида шерлар

Соғинчлар қалбимга бердику азоб

12-июн, 20182.5К
Соғинч ҳақида шерлар

Унут дема...

12-июн, 20182.8К
Соғинч ҳақида шерлар

Согиндим висолим

15-июн, 20182.6К