❤️ Севги ҳақида шерлар

Хаётимга кириб келдингу

5.9К марта ўқилди
Хаётимга кириб келдингу
Хаётимга кириб келдингу,
Хаётим хам ўзгарди буткул.
Билмам тақдир ёки тасодиф-
Мухаббатга бошлаб кетди йўл...

Хаёлимда бирга ўтиб тун,
Ёдинг ила уйғониб яна,
Сенла сухбат қурмоқлик учун,
Қидираман турли бахона.

Ишқ дардига бўлдим мубтало,
Кундан кунга севгидан жўша,
Сўзларингни тинглаганда, о,
Қадахсиз маст бўлган мен ўша!

Ха ўшаман, жонни авайлаб,
Келишинга жонини тутган.
Суратингга аста босиб лаб,
Хар дақиқа соғиниб кутган...

Мени қуршаб олган бу туйғу,
Сезаяпман сенга хам таниш.
Ошиқларнинг тақдирими бу-
Мухаббатда ўртаниб ёниш?!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →