Сиз мени унутиб қўйдингиз

Қайлардасиз қай хаёлларда
Севгимдан ишқимдан тўйдингиз.
Юрагим сезяпти шу кунлар.
Сиз мени унутиб қўйдингиз.
Бормикан ошиқнинг омони
Ғам сочар ҳар юрган томони.
Билмайсиз баридан ёмони
Сиз мени унутиб қўйдингиз
Мен эса унутмай ҳар дамда.
Эслайман шодликми ё ғамда.
Меҳрингизни этиб сиз канда
Сиз мени унутиб қўйдингиз
Ярıм кўнглим тўлармикина ?
Сизсизликка кўнармикина?
Шунчалар ҳам бўлармикина ?
Сиз мени унутиб қўйдингиз
Тугамас кўздаги намларим
Қайдасиз эй бахтли дамларим
Билмайсиз недандур ғамларим
Сиз мени унутиб қўйдингиз
Муҳаббат ҳар бошга савдоми
Севганим айбмикин хатоми
Сиз ҳам ё кўп гулга шайдоми
Сиз мени унутиб қўйдингиз...
Севгимдан ишқимдан тўйдингиз.
Юрагим сезяпти шу кунлар.
Сиз мени унутиб қўйдингиз.
Бормикан ошиқнинг омони
Ғам сочар ҳар юрган томони.
Билмайсиз баридан ёмони
Сиз мени унутиб қўйдингиз
Мен эса унутмай ҳар дамда.
Эслайман шодликми ё ғамда.
Меҳрингизни этиб сиз канда
Сиз мени унутиб қўйдингиз
Ярıм кўнглим тўлармикина ?
Сизсизликка кўнармикина?
Шунчалар ҳам бўлармикина ?
Сиз мени унутиб қўйдингиз
Тугамас кўздаги намларим
Қайдасиз эй бахтли дамларим
Билмайсиз недандур ғамларим
Сиз мени унутиб қўйдингиз
Муҳаббат ҳар бошга савдоми
Севганим айбмикин хатоми
Сиз ҳам ё кўп гулга шайдоми
Сиз мени унутиб қўйдингиз...
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!