💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Сани бахтинг, мандан муҳимроқ

2.9К марта ўқилди
Сани бахтинг, мандан муҳимроқ
Йиғлама жоним бошингни эгиб,
Ман хам қийнаб қилмайман сўроқ.
Яшасанг бас,Кимнидур севиб.
Сани бахтинг, мандан муҳимроқ.

Мани севмабсан-у юрагим бердим,
Нақадар азобдур, алданиб севмоқ.
Мансиз бахтли бўлсанг ман нима дердим,
Сани бахтинг, мандан муҳимроқ.

Манга тикон санчди ўзимни гулим,
Дуо қилай гулим, кўрмагин зулм. Ифоринга ўтаман чанқоқ,
Сани бахтинг, мандан муҳимроқ.

Бахтинг учун- ўздан тонаман, Бахтинг кўрсам-бахтдан ўламан.
Сани бахтинг, мандан муҳимроқ.

Тўйинга борсам, йўл қўйиб ғурур.
Сўз беришса таниш ошиққа,
Димоғим бўғилмай айтаман мағрур,
Сани бахтинг, мандан муҳимроқ.

Танам узра тортилса тупроқ,
У дунёда бошланса сўроқ.
Қўрқмай дейман, унда гуноҳ йўқ
Сани бахтинг, мандан муҳимроқ..!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →