💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Сани ман вафодор дебман

2.5К марта ўқилди
Сани ман вафодор дебман
Сани ман вафодор дебман,
Қалбида вафо бор дебман,
Кўзларимга тик боқмасдинг,
Уни ман хаё бор дебман,

Сўзингда шифо бор дебман,
Дардимга даво бор дебман,
Бормиди манда ё қасдинг?
Сани ман вафодор дебман,

Майда-майда, майдалаб ёғар ёмғир,
Юзларимни сийпалаб ёғар ёмғир,
Томчилари эслатар сани манга,
Юрагимни тимдалаб ёғар ёмғир.

Кутмаган эдим сандан хеч
Ногохон дединг мандан кеч.
Ўзимда хато бор дебман.
Сўзимда хато бор дебман.

Берган вадангдан кечдингми?
Ё ниқобингни ечдингми?
Юзингда зиё бор дебман.
Сани ман вафодор дебман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →