Она қаранг, бугун қуёш қовоғини солябди

Она қаранг, бугун қуёш қовоғини солябди,
Олисда-ку ўзи аммо, кўз нуримни олябди.
У хам билди мусофирда сиздан олис юрганим.
Онам деб тунда ётиб, онам дея турганим.
Нима қилай, йигитманда, ўз тишимни тиргайман,
Ҳаёлимда ҳаркун уйга, гул кўтариб киргайман,
Хар фаслда, хар хил соғинч,бардошимни синайди,
Соғинч ўлгур ёмон нарса, жуда мени қийнайди.
Шукур дейман оллоҳимга, шу туйғуни берганга,
Нима етсин она рисқин, халол топиб терганга.
Сабр дейман ибодатда, дуога очиб қўлим,
Ҳеч ёпмасин бу дунёда оллоҳим менинг йўлим.
Она айтай, хатто ой ҳам бугун ғаши келмоқда
Сизни мақтаб шеърлар ёзсам, мендан нурин олмоқда.
Хақиқатга ой ҳам онам, хўп дегиси келмайди
Ундан бошқа неча ой бор, нодон шуни билмайди.
Ўзга юртда давлат берсин, лекин сизга қайтаман,
Кўрингувчи фариштамсиз, бор овозда айтаман.
Мана онам яна шеърда, сизни эслаб овундим,
Қирғоғи йўқ сабри дарё, сизни жуда соғиндим!!!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!