Ёр ёрларинг чалинмоқда ёр

Тақдир менга насиб этмади,
Пешонамга сени битмади,
Юрагимдан нелар ўтмади,
Ёр ёрларинг чалинмоқда ёр,
Гўзал эди сен билан дунё,
Эртакларда юрардик гўё,
Энди бўлди хаммаси рўё,
Ёр ёрларинг чалинмоқда ёр,
Осмон йиғлаб ёмғирлар қуяр,
Бағрим тилиб азоблар ўяр,
Энди сени ўзга дил суяр,
Ёр ёрларинг чалинмоқда ёр,
Холсиз бўлиб йиқилдим нураб,
Етолмадим ХУДОДАН сўраб,
Вужудимни армонлар ўраб,
Ёр ёрларинг чалинмоқда ёр,
Мухаббатим қўйдим йўқотиб,
Севгимизга бугун тош отиб,
Жон жонимга ханжардек ботиб,
Ёр ёрларинг чалинмоқда ёр...!
Пешонамга сени битмади,
Юрагимдан нелар ўтмади,
Ёр ёрларинг чалинмоқда ёр,
Гўзал эди сен билан дунё,
Эртакларда юрардик гўё,
Энди бўлди хаммаси рўё,
Ёр ёрларинг чалинмоқда ёр,
Осмон йиғлаб ёмғирлар қуяр,
Бағрим тилиб азоблар ўяр,
Энди сени ўзга дил суяр,
Ёр ёрларинг чалинмоқда ёр,
Холсиз бўлиб йиқилдим нураб,
Етолмадим ХУДОДАН сўраб,
Вужудимни армонлар ўраб,
Ёр ёрларинг чалинмоқда ёр,
Мухаббатим қўйдим йўқотиб,
Севгимизга бугун тош отиб,
Жон жонимга ханжардек ботиб,
Ёр ёрларинг чалинмоқда ёр...!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!