Кулсам ярашарди юзимга кулгу

Кулсам ярашарди юзимга кулгу,
Сўроқлар бермасдим қаҳрли тунга.
Кўзларим йиғлашни билмас эди-ку,
Неларни ўргатиб кетдингиз менга.
Сиз билан ҳаётим бахтиёр эди,
Хаёллар бағрида яшардим сармаст.
Ким ҳам аҳволимни сўрарди энди,
Энди орзулар ҳам менга ишонмас.
Тунларнинг бағрида қолиб айрилиқ,
Севгимиз қошида йиғлар ҳар куни,
Сиз каби дардларим тинглагувчи йўқ,
Кимларга ишониб кетдингиз мени…
Сўроқлар бермасдим қаҳрли тунга.
Кўзларим йиғлашни билмас эди-ку,
Неларни ўргатиб кетдингиз менга.
Сиз билан ҳаётим бахтиёр эди,
Хаёллар бағрида яшардим сармаст.
Ким ҳам аҳволимни сўрарди энди,
Энди орзулар ҳам менга ишонмас.
Тунларнинг бағрида қолиб айрилиқ,
Севгимиз қошида йиғлар ҳар куни,
Сиз каби дардларим тинглагувчи йўқ,
Кимларга ишониб кетдингиз мени…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!