✍️ Шерлар

Қизларингиз атлас кўйлак кийиб юрса

41.2К марта ўқилди
Қизларингиз атлас кўйлак кийиб юрса
Гўзалларга қўшиб берса гўзал ҳаё,
Турфа либослардан ўзни тийиб юрса.
Жилосига неча юрт бўлган маҳлиё,
Мафтуналар атлас кўйлак кийиб юрса.

Нози гўзал нозлансалар ойдай тўлиб,
Товон ўпган кокилларин қирқта ўриб.
Кимлар ошиқ бўлмас аҳир битта кўриб,
Мадиналар атлас кўйлак кийиб юрса.

Гарчи қизлар қараса ҳам замонага,
Дил бермаса шу моданинг ёмонига.
Келин бўлар бир тилло остонага,
Аноралар атлас кўйлак кийиб юрса.

Кулганида гулдай юзи гулга ҳавас,
Мушку анбар иси келар олса нафас.
Ял-ял ёниб турганида ким танимас,
Ҳуморалар атлас кўйлак кийиб юрса.

Азизалар, Шаҳнозалар, Зулфиялар,
Ой юзини кўрганида ой уялар.
Совчи кети узилмасдан совчи келар,
Зилолалар атлас кўйлак кийиб юрса.

Маломатлар қилманг,дардим айтдим ҳолос,
Ўзбек қизи кийинсинда Ўзбекка ҳос.
Момолардан бизга қолган яҳши мерос,
Қизларингиз атлас кўйлак кийиб юрса.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →