✍️ Шерлар

Аллох бизни асрасин

9.1К марта ўқилди
Аллох бизни асрасин
Яҳши, ёмон кунларда,
Зим-зимистон тунларда,
Хар доим ва хар ерда,
Аллох бизни асрасин.

Ҳушуъсиз намозлардан,
Таъсирсиз овозлардан,
Нифоқли маразлардан,
Аллох бизни асрасин.

Узоқ, яқин йўлларда,
Яҳши, ёмон қўлларда,
Хатто дарё, чўлларда,
Аллох бизни асрасин.

Мунофиқнинг ишидан,
Ёмонлар миш-мишидан,
Ҳоиннинг қилмишидан,
Аллох бизни асрасин.

Ҳоин бўлган дўстлардан,
Назари бор кўзлардан,
Фойдаси йўқ сўзлардан,
Аллох бизни асрасин.

Нотўғри тарозидан,
Қарз сўраш балосидан,
Мазлумнинг дуосидан,
Аллох бизни асрасин.

Судхўрларнинг пулидан,
Шайтонларнинг йўлидан,
Жаханнамнинг чўғидан,
Аллох бизни асрасин.

Етим молин ейишдан,
Сўнг емадим дейишдан,
Харом пулдан кийишдан,
Аллох бизни асрасин.

Амали йўқ сўзлардан,
Хаёси йўқ кўзлардан,
Икки юзли дўстлардан,
Аллох бизни асрасин.

Бошга келар кулфатдан,
Ичи қора улфатдан,
Хатто қуруқ тухматдан,
Аллох бизни асрасин.

Вафоси йўқ ёрлардан,
Энгилмас ағёрлардан,
Ёмон кирдикордардан,
Аллох бизни асрасин.

Роббим асра яҳшини,
Инсонларнинг нақшини,
Харом ишга қаршини,
Роббим Ўзинг асрагин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →