✍️ Шерлар

Ака - Ука урушмасин

22.4К марта ўқилди
Ака - Ука урушмасин
Бир қориндан келиб дунёга
Бир бирини туртишмасин
Ғийбат иғво гапларни деб
Ака - Ука урушмасин.

Атрофдаги бўхтонлар деб
Бир-бирини асабин еб
Тилларига берибла зеб
Ака - Ука урушмасин.

Битмаса ҳам уйдаги кам
Майли ўзи Дунё бир кам
Ер тескари айланса ҳам
Ака - Ука урушмасин.

Ҳар қадамда бордир синмоқ
Жигар бўлсин бир суянч тоғ
Бўлсин улар эту тирноқ
Ака - Ука урушмасин.

Ҳаёт қалтис қилса ўйин
Синовлар ҳам бўлса қийин
Нима бўлса бўлсин лекин
Ака - Ука урушмасин.

Ўзларига бўлар иснод
Кўриб не дер бегона ёд
Душман кўриб кулар ҳайхот
Ака - Ука урушмасин.

Меҳрдан қалбга солиб ўгит
Меҳрибон бўлсин ҳар бола Йигит
Хасандан шу,шу сўнги ўгит
Ака - Ука урушмасин...!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →