💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Муҳаббат доғида куйгандим қанча

2.4К марта ўқилди
Муҳаббат доғида куйгандим қанча
Муҳаббат доғида куйгандим қанча,
Яна ишқ савдоси тушди бошимга.
Қайғудан юрагим бўлса ҳам парча,
Холимни сўрамадилар келиб қошимга.

Дунёда муҳаббат бормикан асли?
Орзулар оғушига етмади қўлим.
Излаган ёримнинг қайдакан васли?
Дилгинам изтиробга тўла лимо-лим.

Мажнунтол бўйларин чўзиб юзимга,
Ёшларим артади таскинлар бериб.
Қуёш ҳам нур сочиб, сўлиқ юзимга,
Қувончин бахш этар, гардишин кериб.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →