Жоним, жоним деб туриб

Жоним, жоним деб туриб,
Жонимни олманг мани.
Юрагимни ёндирим,
Ўтларга солманг мани.
Бир қўнсангиз кафтимга,
Чидолмайсиз тафтимга,
Оқшомлари қасдимга,
Тонггача чалманг мани.
Мен ғариб ёлғиз учун,
Кемасиз денгиз учун,
Яшаб фақат сиз учун,
Бегона билманг мани.
Манга уйманг қовоқлар,
Қилманг нозу фироқлар,
Дилга ёқмай чироқлар,
Тиғсиз ўлдирманг мани.
Гар тегсангиз ғашимга,
Чўктираман ёшимга,
Ёлғизгина бошимга,
Ғавғо тўлдирманг мани
Жонимни олманг мани.
Юрагимни ёндирим,
Ўтларга солманг мани.
Бир қўнсангиз кафтимга,
Чидолмайсиз тафтимга,
Оқшомлари қасдимга,
Тонггача чалманг мани.
Мен ғариб ёлғиз учун,
Кемасиз денгиз учун,
Яшаб фақат сиз учун,
Бегона билманг мани.
Манга уйманг қовоқлар,
Қилманг нозу фироқлар,
Дилга ёқмай чироқлар,
Тиғсиз ўлдирманг мани.
Гар тегсангиз ғашимга,
Чўктираман ёшимга,
Ёлғизгина бошимга,
Ғавғо тўлдирманг мани
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!