🕊️ Соғинч ҳақида шерлар

Мен сени жудаям, жуда соғиндим

12.8К марта ўқилди
Мен сени жудаям, жуда соғиндим
Ҳижронлар қалбимни бунча эзади,
Армонлар орзунинг қасрин бузади.
Юрагим бир сенга зорлик сезади,
Мен сени жудаям, жуда соғиндим.

Армондир дардимни айтолмаганим,
Ғурурни йироққа ҳайдолмаганим,
Армондан оғирдир қайтолмаганим —
Мен сени жудаям, жуда соғиндим.

Кўнгилнинг минг битта зори бўлса ҳам,
Имтиҳон дунёнинг кори бўлса ҳам,
Иқрордан дилимнинг ори бўлса ҳам
Мен сени жудаям, жуда соғиндим.

Дардимни айтмадим, тишладим тилни,
Ҳижрондан минг карра ғашладим дилни,
Топмадим сен томон бошлаган йўлни
Мен сени жудаям, жуда соғиндим.

Йилларки излайман босган изингни,
Кўзимда кўраман қора кўзингни,
Қанийди, бир бора кўрсам ўзингни,
Мен сени жудаям, жуда соғиндим...!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →