🕊️ Соғинч ҳақида шерлар

Соғиндим мен ўша бахтли кунларни

3.4К марта ўқилди
Соғиндим мен ўша бахтли кунларни
Соғиндим мен ўша бахтли кунларни,
Сизни ўйлаб ўтган бедор тунларни.
Соғиндим. соғинчим ортиқ айтаолмайман,
Афсус, ёнингизга энди қайтаолмайман.

Соғиндим, соғинчдан ғурурим устун,
Ғурур севгимизга ясади якун.
Биламан Сиз хам мени соғинмоқдасиз,
Дил тўлиб, йиғлолмай, ўртанмоқдасиз.

Соғиндим, бир бора юзингиз кўрсам,
Бир журъат бўлса- ю, ҳолингиз сўрсам.
Лек ғурур деганим йўл қўймас хеч хам,
Севиниб севишга имкон бермасам.

Соғиндим. Соғинчим кимга айтайин,
Унутдим деб энди қандай қайтайин.
Қандайин айтайин Сизга соғинчим,
Жуда соғиняпман Сизни соғинчим.

Соғиндим. соғинчли ширин гапларни
Соғиниб ўқийман эски хатларни.
Сиз ёзган хатлардан Сизни излайман
Афсус-ла, аламдан ўзим йиғлайман.

Биламан соғиниб Сиз ҳам ўйлайсиз
Хато қилдим дея ўзни қийнайсиз.
Аммо ғурурингиз соғинчдан устун
Гўзал севгимизга айлаган якун.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →