💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Кетсанг мени ўлдириб кет

3.3К марта ўқилди
Кетсанг мени ўлдириб кет
Мени ташлаб кетябсанми,
Сен кўнглимни тўлдириб кет.
Ортиқ сенга бўлмай ташвиш,
Кетсанг мени ўлдириб кет.

Сўнгги бора кулиб олай,
Йиғлатмасдан кулдириб кет.
Сенсиз қандай тирик қолай,
Кетябсанми ўлдириб кет.

Ширин суз билан мени овут,
Айрилиққа кўндириб кет.
Кел қўлингда болай нобуд,
Бир амаллаб ўлдириб кет.

Ортиқ сени орзу қилмай,
Умидларим сўндириб кет.
Юрагимни ўйиб тилмай
Ёлвораман ўлдириб кет.

Жоним олиб қўйгансану,
Сендалигин билдириб кет.
Кетсанг барбир ўламанку,
Яшолмайман ўлдириб кет.

Сен ҳеч кимга билдирмагин,
Ўлган севгим кўмдириб кет.
Мени мажбур қилдирмагин,
Ўзим ўлмай ўлдириб кет.

Менга берган азобларинг,
Юрагимдан юлдириб кет.
Ҳеч ким билмас ўлдирганинг,
Индамасдан ўлдириб кет.

Шошилмагин тўҳта бир паст,
Висолингга тўйдириб кет.
Ёш жонимга қилмайин қаст,
Кўзинг юмда ўлдириб кет

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →