✍️ Шерлар

Эрингизни кутиб олинг эркалаб

3К марта ўқилди
Эрингизни кутиб олинг эркалаб
Фариштадек кўринасиз кўзимга,
Жон аёллар тингланг мени бир зумга,
Баҳт топасиз амал қилинг сўзимга,
Эрингизни кутиб олинг эркалаб,
Ҳурсанд қилиб кузатингда эрталаб.

Рўзғорни ғор дейдиларку тўлмайди,
Қайси уйда камчиликлар бўлмайди,
Сиз бор мехр мухаббат хам сўлмайди,
Эрингизни кутиб олинг эркалаб,
Ҳурсанд қилиб кузатингда эрталаб.

Шодланганда шодлигингиз билдиринг,
Хафа бўлса ширин сўзлаб кулдиринг,
Чин садоқат қармоғига илдиринг,
Эрингизни кутиб олинг эркалаб,
Ҳурсанд қилиб кузатингда эрталаб.

Доим сиздан рози бўлса эрингиз,
Жаханнамда куймас эту терингиз,
Жаннат бўлар борадиган эрингиз,
Эрингизни кутиб олинг эркалаб,
Ҳурсанд қилиб кузатингда эрталаб.

Тиним билмай ишлаб халол туз учун,
Баҳту омад тилаб ўғил қиз учун,
Жонини хам фидо қилар сиз учун,
Эрингизни кутиб олинг эркалаб,
Ҳурсанд қилиб кузатингда эрталаб.

Боқоний дер нурга тўлсин уйингиз,
Қўша қариб набиралар суйингиз,
Ўшанда хам эр ишқида куйингиз,
Эрингизни кутиб олинг эркалаб,
Ҳурсанд қилиб кузатингда эрталаб.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →