Кўнглим сени кутиб яшайди

Бағрин ҳижрон шамоли эзиб,
Севги юртин дарбадар кезиб.
Соғинчлардан шунчалар безиб,
Кўнглим сени кутиб яшайди.
Бир бевафо ёрни суйса ҳам,
Азобидан шунча тўйса ҳам.
Ҳижрон чўғи ўйиб қўйса ҳам,
Қалбим сени кутиб яшайди.
Орзулардан колиб сўроги,
Лов-лов ёнар висол фироги.
Армонларни кучиб қароғи,
Кўзлар сени кутиб яшайди.
Умид гули очилмай ҳаргиз,
Қолса ҳамки бир ўзи ёлғиз.
Юрагимда сен қолдирган из,
Ҳамон сени кутиб яшайди!!!
Севги юртин дарбадар кезиб.
Соғинчлардан шунчалар безиб,
Кўнглим сени кутиб яшайди.
Бир бевафо ёрни суйса ҳам,
Азобидан шунча тўйса ҳам.
Ҳижрон чўғи ўйиб қўйса ҳам,
Қалбим сени кутиб яшайди.
Орзулардан колиб сўроги,
Лов-лов ёнар висол фироги.
Армонларни кучиб қароғи,
Кўзлар сени кутиб яшайди.
Умид гули очилмай ҳаргиз,
Қолса ҳамки бир ўзи ёлғиз.
Юрагимда сен қолдирган из,
Ҳамон сени кутиб яшайди!!!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!