❤️ Севги ҳақида шерлар

Майлими тунлари келсам

5.7К марта ўқилди
Майлими тунлари келсам
Майлими тунлари келсам...
Тушингда,
Кафтинга кафтимни қўйсам охиста,
Элкангда жимирлаб ўтсам титроқдек,
Сочларинг мехрла силасам аста.

Майлими жимгина термулиб турсам,
Ёстуқни қучоқлаб уҳлашларинга.
Қўрқинчли тушлардан асраб-авайлаб,
Мен ўзим айлансам оқ тушларинга.

Майлими уйқингда севсам мен сени,
Хеч кимга!
Хеч кимга билдирмай,
Хар кеча!
Хар кеча келиб ёнинга,
Лабингдан бўсалар олсам сездирмай!

Сўнг тонгда, майлими, кетсам йироқлаб,
Интизор кутишчун туннинг сайлини,
Ёки тонг отмасин Оллохдан сўраб,
Қуёшни қулфлаб қўйсам, майлими...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →