❤️ Севги ҳақида шерлар

Ҳазил-ҳазил билан севишиб қолдик

5.3К марта ўқилди
Ҳазил-ҳазил билан севишиб қолдик
Ҳазил-ҳазил билан кўришиб қолдик,
Ҳазил-ҳазил билан танишиб қолдик,
Мос чиқиб қолдик-да бир-биримизга,
Ҳазил-ҳазил билан севишиб қолдик.

Бўлди энди жиддий бўламиз дедик,
Иккимиз ҳам буни эплай олмадик,
Яширмадик асло дил сиримизни,
Менимча иккимиз хато қилмадик.

Ҳазил-ҳазил билан исмини билдим,
Ҳазил-ҳазил билан қўнғироқ қилдим,
Мени ҳам таништир онанг билан деб,
Ҳазил-ҳазил билан уйига бордим.

Битта ҳазил гапим туйга айланди,
Тақдирнинг ҳазили менга аталди,
Нима бўлганда ҳам бахтимни топдим,
Охири ҳазилим чинга айланди.

Ҳазил-ҳазил билан онамга айтдим,
Айтдим-у шу кундан балога қолдим,
Дўстларим, Аҳадни тўғри тушунинг,
Ҳазил-ҳазил билан уйланиб олдим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →