Севмасмидинг
Ёлғиз сен учун яшаб,
Ғам ютсам сезмасмидинг?
Ёр кетдинг мени ташлаб,
Севмасмидинг...
Мудом сени ўйласам,
Юрагимга жойласам,
Исминг айтиб куйласам,
Севмасмидинг...
Шунчалар соддаманки,
Буни сезмабман чунки,
Эзмоқда хижрон юки,
Севмасмидинг...
Менинг айбим нима аҳир,
Шунчалар қисматим таҳир,
Севаман деб эй тошбағир,
Севмасмидинг...
Севмасдинг...
Буни сездим,
Юракка бир қабр қаздим,
Тошга сенинг исминг ёздим,
Ёлғиз сен учун яшаб,
Ғам ютсам сезмасмидинг?
Ёр кетдинг мени ташлаб,
Севмасмидинг...
Севмасмидинг...
Бу кунингдан эй бевафо,
ЎЛМАСМИДИНГ...
Аҳад Каюм шеъри
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!