Oдамлар

Oдамлар


Бу хаёт биз учун нима одамлар,
Синовми, жумбокми ёки бир уйин.
Билмокка канчалар интилсанг агар,
Яшамок шунчалар туюлар кийин.


Бу дунё биз учун нима одамлар,
Зурлар булиб олган кураш майдонми.
Нохак отасидан ранжир угиллар,
Oналар кизига караб хайронми.


Бу нафас биз учун нима одамлар,
Демак биз борликнинг бир булагимиз.
Бизга несамардир ганимат дамлар,

Oсмонни ёритсин тилакларимиз.


Бу юрак биз учун нима одамлар,
хар лахза булингай минг бир булакка.
Унинг хонишин тингласак агар,
Рухимиз учади кушдек фалакка.


Бу ёшлик биз учун нима одамлар,
Ким хам боса олгай юрак тафтини.
Юзимизга ажин тушса хам агар,
Яна согинамиз унинг атирини.


Мухаббат биз учун нима одамлар,
Минг йиллаб кутамиз висол онини.
Буни ишк утида куйганлар билар,
Севгидан яратмиш инсон жонини.


Гузаллик биз учун нима одамлар,
Ким хам айта олгай ошиклик сирин.
Гохо сароб мисол турар жилвагар,
Шунча куп англайсан тушунган сарин.


Бу умр биз учун нима одамлар,
Бу йиллар, бу кунлар соат-дакика.
канча ёкиб, канча ёкдик шамлар,
Кимлар бизни еслар, кимлар унутар.


Бу кунгил биз учун нима одамлар,
Не учун чалинар дил торларимиз.
Кимнидир кузига тушургай намлар,
Билмайин йетказган озорларимиз.


Бу йуллар биз учун нима одамлар,
Oлга юрсанг ортга кайтиш хам бордир.
Унга караганда уйланг хар сафар,
Бу хаёт йуллари жуда хам тордир.


Бу такдир биз учун нима одамлар,
худо ёруг килсин пешонангизни.
уксинманг устма-уст тушса хам гамлар,
Доимо пок тутинг иймонингизни.


Тириклик биз учун нима одамлар,
Азиз сакламокми дустлар номини.
Яхшилик йулида богласак камарини,
ушада сезгаймиз хаёт тотини.


Бу шеърим сиз учун нима одамлар,
Балки бир шунчаки кунгил ермаги.
Шу йерда сузимни килсам мухтасар,
Ахаднинг бир тушдек ширин эртаги

Ахад Каюм шеъри

Одамлар

Бу хаёт биз учун нима одамлар, Синовми, жумбокми ёки бир уйин. Билмокка канчалар интилсанг агар, Яшамок шунчалар туюлар кийин......

Эй дуст

Тугилмок, яшамок хар бир бошда бор, Кимларга омад ёр, кимлар бахтга зор, Кимнингдир гул умри сулганда бекор, уйла, бу умрнинг савдосин эй дуст,......

Икрор

Мен котилман хеч ким билмайди, Бу айбимни яшириб туйдим, улган ишкка кабр булмайди, Мен севгимни улдириб куйдим......

Мен учун хам узингни асра

Севдим деган сузингни асра, Мени кутган кузингни асра, Сени топгум, ёнингга боргум, Мен учун хам узингни асра......

Севмасмидинг

СЕВМАСМИДИНГ... Ёлгиз сен учун яшаб, гам ютсам сезмасмидинг? Ёр кетдинг мени ташлаб,......

Уни висол демайман

Шаббода майин эсса, Уни шамол демайман, Севгим бир келиб кетса, Уни висол демайман......

Хаёт, менга имкон бер, хаёт

хаёт менга имкон бер хаёт, Тусик куйма менинг йулимга, Кимлигимни этайин исбот, Ёмон ният йукдир дилимда......

Манманлик ёмон

Камтар бул камтар бул камтар бул инсон, Билиб йук топмокдан ёкотмок осон, Хеч качон берилма кибр-у хавога, Манманлик ёмондур манманлик ёмон......

Oдамлар

Бу хаёт биз учун нима одамлар, Синовми, жумбокми ёки бир уйин. Билмокка канчалар интилсанг агар, Яшамок шунчалар туюлар кийин......

Йўқчилик эмас дўстлар тўқчилик ғавғо экан

Мансабу бойлик эмас, дўст йиққан подшо экан, Давлатинг ортганида душман ҳам ошно экан, Дил мулки бир кошона, ҳикмати дунё экан, Дунё ишин ўйламанг пишмаган савдо экан, Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан......

Фикр қўшиш