💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Ташлаб кетдинг кимларга сен

4.3К марта ўқилди
Ташлаб кетдинг кимларга сен
Ташлаб кетдинг кимларга сен,
Юрагимни ўйиб аён.
Сенсиз йиғлаб юрак бедор,
Қиёматга қолди дийдор.

Ўттиз ёшга кирмасимдан,
Сочларимга ёғди қор.
Бир меҳрига тўймасимдан,
Қиёматга қолди дийдор.

Севолмайман сендан ўзга,
Ёр-у машуқ гўзалларни.
Хаёлимдан кетмас сира,
Қиёматга қолди дийдор.
Кечолмайман сира-сира,

Хаёлларга суза-суза.
Умидларим уза-уза,
Қиёматга қолди дийдор.
Айрилиқда Шамшод қалби,

Ўтда ёниб кул бўлди.
Кўз ёшларим дарё бўлди,
Бир умрга куйдирган ёр.
Қиёматга қолди дийдор.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →