🕊️ Соғинч ҳақида шерлар

Бугун сизни жуда соғиндим

9.6К марта ўқилди
Бугун сизни жуда соғиндим
Ёмғир ёғар юракни эзиб,
Бу дилдаги армонни сезиб.
Армонлардан юрагим безиб,
Бугун сизни жуда соғиндим.

Соғинч ўта ширин бўларкан,
Соғинганда юрак тўларкан,
Армонларга бу дил кўнаркан,
Бугун сизни жуда соғиндим.

Кўрмоқ учун талпинар юрак,
Соғинч учун қадр ҳам керак.
Сизни бугун кўрмогим керак,
Бугун сизни жуда соғиндим!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →