Тушларингда мени кутиб тур
Кечалари ой аллалайди
Юлдузлардан туморлар тақиб.
Тушларимга кўп мўралайди
Гўзал қизлар қошларин қоқиб.
Тонг чоғида уйғотар сабо,
Секингина сочим сийпалаб.
Шунданмикин, айтинг, дўстларим,
Туғиламан ҳар кун эрталаб.
Қуёш мени севади жуда,
Бошим узра нурин сочади.
Гул парилар ширин уйқуда
Тушларимни олиб қочади.
Туш ўғриси, эй гўзал пари,
Кипригингда севгим ўйнама.
Сен томонга борганим сари
Йироқ кетиб, жонни қийнама.
Кўзинг қаро, йиғлаб юрмагин,
Чап кўксимга киприк тиғин ур.
Кундузлари излаб юрмагин,
Тушларингда мени кутиб тур.
Ҳумоюн Қувондиқов
Юлдузлардан туморлар тақиб.
Тушларимга кўп мўралайди
Гўзал қизлар қошларин қоқиб.
Тонг чоғида уйғотар сабо,
Секингина сочим сийпалаб.
Шунданмикин, айтинг, дўстларим,
Туғиламан ҳар кун эрталаб.
Қуёш мени севади жуда,
Бошим узра нурин сочади.
Гул парилар ширин уйқуда
Тушларимни олиб қочади.
Туш ўғриси, эй гўзал пари,
Кипригингда севгим ўйнама.
Сен томонга борганим сари
Йироқ кетиб, жонни қийнама.
Кўзинг қаро, йиғлаб юрмагин,
Чап кўксимга киприк тиғин ур.
Кундузлари излаб юрмагин,
Тушларингда мени кутиб тур.
Ҳумоюн Қувондиқов
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!