🌙 Туш табири

Тушда овқат кўриш - уни пиширилишини кўрса, еса, тайёрласа таъбири қандай

2 дақиқа 79.8К марта ўқилди
Тушда овқат кўриш - уни пиширилишини кўрса, еса, тайёрласа таъбири қандай
Тушда кўп овқат кўриш – эркаклар учун ўнгда либидо жуда кучайиб кетишини англатади. Чиройли аёлга бир қараш ва сизда физиологик муаммоларни енгиш қийинлашади. Оз миқдорда егулик кўрса – эркакларга фригид, аёлларга эса жинсий заиф бўлган жуфт ҳамроҳ бўлишини гапиради.

ТУШДА ОВҚАТ КЎРИШ ТАъБИРИ: МИЛЛЕР БЎЙИЧА
Тушда озиқ-овқат кўриш – сиз ҳужжатларга беэътиборсизлик қилаётганингиздан: бу ишларингиз ва умуман бизнесга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар фақат сиз учун мўлжалланган бир кишилик овқат бўлса – кичик йўқотишларга дуч келишингизга. Ёқимли даврада овқатланиш кирган туш ижобий саналади – бу даромад, фойда, бизнесда муваффаққият маъносини англатади. Бироқ, тушда офитсиант еб тугатишга улгурмаган гўштли овқатингизни олиб кетиб қоладиган бўлса – ҳурматга лойиқ бўлмаган одамлар сизни ҳафа қилишади.

ТУШГА ОВҚАТ КИРСА НИМА БЎЛАДИ: СВЕТКОВГА КЎРА
Стол, дастурхон устида бўлса – озиқ-овқат маҳсулотининг тури ва сифатига боғлиқ ҳолда ишлардаги муваффаққият;
Тушда сут ичиш – фермерлар ва деҳқонлар учун яхши ҳосил олиш ва уйда тўкин-сочинлик бўлиши дея талқин қилинади.
Бошқалар овқатланаётган бўлса – юксалишга;
Экзотик таомлар еса – ноодатий таклиф тушишига;
Жуда кўп овқат – таскин топиш;
Тушда овқат пишириш – шахсий ҳаётда муаммолар;
Овқат ейиш – кўз ёшлари, қайғу.
ЛОФФ ТУШ ТАъБИРЛАРИ КИТОБИ: ЕГУЛИК, ОВҚАТ
Озиқ-овқат, уни истеъмол қилиш жараёни каби, тушларда кучли рамз ҳисобланади. У тушнинг асосий қисмига оддий қўшимча ҳам, унинг асосий элементи бўлиши ҳам мумкин. Бундай туш таъбирини талқин қилиш учун уни ким тайёрлаганлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Мисол учун, овқат тайёрлашни хуш кўрган, аммо анча вақт олдин бу ҳаётдан кўз юмган киши пиширадиган бўлса, тушнинг моҳияти у кимсанинг олдин сизга бўлган таъсиридадир.

Озиқ-овқатнинг кўплиги ҳосилдорлик, мўл-кўллик ва бойликни англатади. Унинг қандай қабул қилиниши кишининг ўнгида ўз аксини топади: агар овқатнинг кўплиги сизда ижобий ҳиссиёт уйғотса, демак барчаси яхшиликка, агар ноқулайлик туғдирса, муаммоларга тайёр туринг.

Янги, барра таом ва маҳсулотлар – янгиланиш белгиси. Сизда тушлик вақтида қизиқарли учрашувлар бўлиши мумкин. Сифати бузилган овқат – беҳуда уринишлар, ҳаражат, қизғаниш ёки пул билан муомала қилишни билмасликни англатади.

ТУШГА ОВҚАТ КИРИШИНИНГ ТАъБИРИ
Болаларни овқатлантириш – шахсий ҳаётда бахтли бўлиш;
Ҳайвонларни озиқлантирса (масалан итни) – ҳаёт йўли сизни қўрқитмоқда, ношукурлик ёки итоатсизлик белгиси;
Танишлар билан бирга овқатланиш – юксалишдан дарак.
Душманларга зиёфат, базм уюштириб бериш – қасос олишга, душмандан устунроқ бўлишга;
Дўстларга зиёфат бериш – унинг ношукурлиги ёки ҳасад қилиши рамзи;
Сизга зиёфат уюштириб беришса – ҳафагарчиликка;
Янги, юмшоқ нон – бойлик, фойда, янги имкониятлар;
Тушда хамир овқат қилиш – кўпроқ мустақил қарор қабул қилиш кераклигига.
ГЎШТЛИ ОВҚАТ КЎРИШ ТАъБИРИ
Уни тайёрлаш – номаълум ўзгарувчан вазияга, бу ҳам ёмон, ҳам яхши деган маънони англатади.
Тушда пишган гўштли овқат еса – соғлиқ ва бойликнинг яхшиланиши, хом бўлса, нохушликлар, йўқотишларга;
Бошқа одам билан баҳам кўриш – ўнда атрофдагилар назарида обрўсизланиш;
Қиз ёки аёл учун кўп миқдордаги гўшт кўриш – ишқий муносабатларга, эркак киши учун – соғинчга.
Гўштдан шашлик тайёрлаш – бу яқин орада ўзингизни фақат оилага бахш этишингиздан.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →