❤️ Севги ҳақида шерлар

«МЕНДАН ЯҲШИСИНИ ТОПГАН ЯҲШИ ҚИЗ»

3.3К марта ўқилди
«МЕНДАН ЯҲШИСИНИ ТОПГАН ЯҲШИ ҚИЗ»
«МЕНДАН ЯҲШИСИНИ ТОПГАН ЯҲШИ ҚИЗ»

Сиз чиройли сизку яҳшисиз,
Гўзал қизлар ичра нақши сиз.
Менинг баҳтим кимнинг баҳтисиз? Мендан яҳшисини топган яҳши қиз!

Сизга туҳфа қилган эдим мен қалбимни, Осмон йиғлар айтар бўлсам бу дардимни. Пулга пичиб кўрдингизми ё қадримни? Мендан яҳшисини топган яҳши қиз!

Тушларимга кирасизда ҳар кун яна, Сиз намоён кўзларимни юмсам яна. Сиз сабаб минг азобдаман энди мана, Мендан яҳшисини топган яҳши қиз!

Билолмадим кўзларингиз сузукмиди? Ё дардингиз тилло занжир узукмиди? Топганингиз мендан ўзи тузукмиди? Мендан яҳшисини топган яҳши қиз!

Молу дунё ўткинчику билмайсизми? Бой бўлмаса сиз уни ҳам севмайсизми? Кейинчалик йиғлаб афсус қилмайсизми? Мендан яҳшисини топган яҳши қиз!

Вақт барига даво дерлар сабр қилай, Сиз излаган ўша баҳтни сизга тилай. Йиллар ўтиб армонингиз ўзим бўлай! Мендан яҳшисини топган яҳши қиз!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Бу тун

10-март, 20193.5К