🎵 Қўшиқ матнлари

Хамдам (Манго) - Онам Қани (Хотира)

3.1К марта ўқилди
Хамдам (Манго) - Онам Қани (Хотира)
Онам деса кўзимда ёш айланар,
Алам билан бўғзимга тош бойланар.
Ёмғир бўлиб, куйламоққа шайланар,
Онам қани, юпатувчи онам қани?

Кўхна дунё сени она туғмадими?
Онасизлик бўғзингдан ё бўғмадими?
Кенг бағрингга битта онам сиғмадими?
Онам қани юпатувчи онам қани?

Ёлғончи дунё экан онам,
Яхшиларга жой йўқ онам,
Ўрнингиз жаннатларда онам,
Меҳрибоним жон онам, онам!
Ёлғончи дунё экан онам,
Сизни жуда соғиндим онам,
Йўқлигингиз менга қилар алам,
Беозорим онам онам...

Тушларимга бир боргина киринг онам,
Уйга қачон келасан деб урушинг онам.
Сизсиз энди бу кенг дунё зулмат хона,
Дунёларим ёритувчи онам қани?

Ёлғончи дунё экан онам,
Яхшиларга жой йўқ онам,
Ўрнингиз жаннатларда онам,
Меҳрибоним жон онам, онам!
Ёлғончи дунё экан онам,
Сизни жуда соғиндим онам,
Йўқлигингиз менга қилар алам,
Беозорим онам онам...

Онам деса кўзимда ёш айланар,
Алам билан бўғзимга тош бойланар.
Ёмғир бўлиб, куйламоққа шайланар,
Онам қани, юпатувчи онам қани?
Онам қани, юпатувчи онам қани?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →