🎵 Қўшиқ матнлари

Ҳожиакбар Ҳамидов - Кетмоқдаман

3.3К марта ўқилди
Ҳожиакбар Ҳамидов - Кетмоқдаман
Яхши қол, эй, дилбарим, дилда кадар, кетмоқдаман, (х2)
Ишқ аро энди ҳолим зеру забар кетмоқдаман.

На ишончу, на қувончу, на кўнгилдан очма гап, (х2)
Барчасидан ушбу кун йўқдир самар, кетмоқдаман. (х2)

Мен қуёш юзлимга деб, тун-кечалар бердим юрак, (х2)
Оқибат отганда тонг қондир жигар, кетмоқдаман. (х2)

Жоооон…
Неча кунлар ўтди, лекин ҳолимни бир сўрмадинг,
Охирида ҳол сўраб келсанг магар, кетмоқдаман.

Келганимда дедиларки, бу йигит кони зарар, (х2)
Кетмагимда, охир айт, борми зарар, кетмоқдаман.

Яхши қол, эй, дилбарим, дилда кадар, кетмоқдаман,
Ишқ аро энди ҳолим зеру забар кетмоқдаман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →