Марказ гуруҳи - Аёл

Афу этинг берай сизга бир савол,
Жавоб беринг гўзал келмаса малол:
Ишонасизми бир бор кўришда
Кинолардек севиб қолишга?
Ёши мендан олисда нафис аёл,
Кечалари сиз томон кетса ҳаёл,
Ўйланаман неча-неча бор
Яхши эмас қилмайман инкор.
Уни дея озаман ақлимдан,
Уни дея ошаман ҳаддимдан,
Уни дея, фақат уни дастидан.
Тенгсиз чиройиз мафтун этиб мени,
Чарос кўзлариз сеҳрлар тинмай.
“Ёшим катта” деган сўзни қўйинг энди,
Юрагим севади мендан сўрамай.
Уни дея озаман ақлимдан,
Уни дея ошаман ҳаддимдан,
Уни дея, фақат уни дастидан.
Бу лаблар, кўзлар, сўзларга эришгим келар,
Нелар қилсам келар, ҳаёл сени истар.
Бу лаблар, кўзлар, сўзларга эришгим келар,
Нелар қилсам келар, ҳаёл сени истар.
Жавоб беринг гўзал келмаса малол:
Ишонасизми бир бор кўришда
Кинолардек севиб қолишга?
Ёши мендан олисда нафис аёл,
Кечалари сиз томон кетса ҳаёл,
Ўйланаман неча-неча бор
Яхши эмас қилмайман инкор.
Уни дея озаман ақлимдан,
Уни дея ошаман ҳаддимдан,
Уни дея, фақат уни дастидан.
Тенгсиз чиройиз мафтун этиб мени,
Чарос кўзлариз сеҳрлар тинмай.
“Ёшим катта” деган сўзни қўйинг энди,
Юрагим севади мендан сўрамай.
Уни дея озаман ақлимдан,
Уни дея ошаман ҳаддимдан,
Уни дея, фақат уни дастидан.
Бу лаблар, кўзлар, сўзларга эришгим келар,
Нелар қилсам келар, ҳаёл сени истар.
Бу лаблар, кўзлар, сўзларга эришгим келар,
Нелар қилсам келар, ҳаёл сени истар.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!