Кумуш Раззоқова - Сиз ёққансиз

Сиз ёққансиз менга ҳамиша,
Фақат буни этмовдим ошкор.
Ўйловдимки, юрак топишар
Биздан кетгач сабру ихтиёр.
О, мен сизни қанчалар кутдим,
Мана оқ соч, мана бу ажин.
Кунларимни тортқилаб ютди
Шум ёлғизлик, фаришта важи.
Кунларимни тортқилаб ютди
Шум ёлғизлик, фаришта важи.
Ортингиздан кетишим мумкин,
Йўл тугаса, йўлсиз тентираб.
Аммо, айтинг, йиғлайсиз нечун,
Манглайингиз деворга тираб?
Фақат, айтинг, йиғлайсиз нечун,
Манглайингиз деворга тираб?
О, ҳеч сизга етмасин озор,
Тушунаман, йиллар андиша.
Фақат сизга этмовдим ошкор –
Сиз ёққансиз менга ҳамиша.
Фақат сизга этмовдим ошкор –
Сиз ёққансиз менга ҳамиша.
Ўйловдимки, юрак топишар
Биздан кетгач сабру ихтиёр.
Фақат сизга этмовдим ошкор –
Сиз ёққансиз менга ҳамиша.
Фақат сизга этмовдим ошкор –
Сиз ёққансиз менга ҳамиша.
Сиз ёққансиз менга ҳамиша…
Сиз ёққансиз менга ҳамиша…
Фақат буни этмовдим ошкор.
Ўйловдимки, юрак топишар
Биздан кетгач сабру ихтиёр.
О, мен сизни қанчалар кутдим,
Мана оқ соч, мана бу ажин.
Кунларимни тортқилаб ютди
Шум ёлғизлик, фаришта важи.
Кунларимни тортқилаб ютди
Шум ёлғизлик, фаришта важи.
Ортингиздан кетишим мумкин,
Йўл тугаса, йўлсиз тентираб.
Аммо, айтинг, йиғлайсиз нечун,
Манглайингиз деворга тираб?
Фақат, айтинг, йиғлайсиз нечун,
Манглайингиз деворга тираб?
О, ҳеч сизга етмасин озор,
Тушунаман, йиллар андиша.
Фақат сизга этмовдим ошкор –
Сиз ёққансиз менга ҳамиша.
Фақат сизга этмовдим ошкор –
Сиз ёққансиз менга ҳамиша.
Ўйловдимки, юрак топишар
Биздан кетгач сабру ихтиёр.
Фақат сизга этмовдим ошкор –
Сиз ёққансиз менга ҳамиша.
Фақат сизга этмовдим ошкор –
Сиз ёққансиз менга ҳамиша.
Сиз ёққансиз менга ҳамиша…
Сиз ёққансиз менга ҳамиша…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!