🎵 Қўшиқ матнлари

Сарвар ва Комил - Сўрама

1.3К марта ўқилди
Сарвар ва Комил - Сўрама
Кетавераман севгим йўлидан,
Излайвераман жой мен қалбингдан,
Сени сўрайман, ўзимни излайман
Мен тинмай кўзингда.
Боравераман сенинг ортингдан,
Қанчалар мени сен рад этсанг ҳам.
Сўра жонимни, сўра боримни, мен берай.

Лекин сен
Сўрама, сени унутишимни сўрама,
Менинг ожиз қалбимни қийнама,
Сенсиз яшашга мени ундама, уринма.
Излама,
Менинг кетишимчун сабаб излама,
Буни бари баҳона!
Ўйлама,
Менинг аҳволимни сен ўйлама,
Сўрама!

Бугун сени яна эсга олдим,
Сабаби – учрашув жойимиздаман.
Бу ерлар ҳеч ҳам ўзгармаган,
Ўша-ўша дарахтлар, ўша-ўша соябонлар,
Фақат сен, сен йўқсан ёнимда.

Айланаверар тинмай саволлар,
Қайларда қолди ўша орзулар?
Мен ишонмайман, йўқ, мен кўнолмайман
Сенсизлик дардига.

Кўзларингда дард, ерга қарайсан,
Худди айбингни тан олгандай
Мендан кўзларингни олиб қочасан,
Қаролмайсан, кетишимни сўрайверасан,
Сўрайверасан.
Лекин тушунолмайсан, сени қандай тарк этай?
Ахир сева туриб сени, яна қандай унутай,
Унутай, сени мен?

Сўрама, сени унутишимни сўрама,
Менинг ожиз қалбимни қийнама,
Сенсиз яшашга мени ундама, уринма.
Излама,
Менинг кетишимчун сабаб излама,
Буни бари баҳона!
Ўйлама,
Менинг аҳволимни сен ўйлама,
Сўрама!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →