🎵 Қўшиқ матнлари

Алишер Файз - Билмадингизда

1.7К марта ўқилди
Алишер Файз - Билмадингизда
Дона-дона тердим айтар ҳар сўзим,
Ўзига ёлвордим берсин деб тўзим.
Ошиқ деб сайладим ўзимни ўзимей,
Ўзи ман кимлигим билмадингизда.

Билмадингизда, билмадингизда,
Ўзи ман кимлигим билмадингизда. (х2)

Йўлингиз пойладим ман жавлон уриб,
Гоҳида ўнг, гоҳида сўлимга юриб.
Қўлда даста-даста гулларим кўриб
Ўзганинг ёри деб ўйладингизда.

Ўйладингизда, ўйладингизда,
Ўзганинг ёри деб ўйладингизда. (х2)

Ишқ хатин ёздим-а девонаман деб,
Хозирча сизга ёр бегонаман деб,
Маккора кулдингиз ишонаман деб,
Севгини ўйин деб ўйнадингизда.

Маккора кулдингиз, айёра кулдингиз,
Кўп бора кулдингиз ишонаман деб,
Севгини ўйин деб ўйнадингизда.

Бунда куз бўлсада, дил баҳор эди,
Сизга ёр ўзгача меҳрим бор эди,
Келсайди Алишер бир бора энди,-
Деб бекорга йиғламанг тўйларингизда. (х2)

Тўйларингизда, тўйларингизда,
Бекорга йиғламанг тўйларингизда.
Тўйларингизда, тўйларингизда,
Гўзалим йиғламанг тўйларингизда.

Севгини ўйин деб ўйнадингизда,
Дона-дона тердим айтар ҳар сўзим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →