🎵 Қўшиқ матнлари

Ботир Қодиров - Дийдор учун

2.2К марта ўқилди
Ботир Қодиров - Дийдор учун
Дунё гўзал сен бор учун,
Борсам бахту озор учун-эй.
Мен яшайман соғинчларда
Бир лаҳзалик дийдор учун-эй.

Чинорнинг остида ўзим,
Қадрнинг пастида ўзим,
Бош эгик, сарғайди юзим
Бир лаҳзалик дийдор учун-эй.
Ўзим ҳар жойдаман, кўнглим сандадир-а,
Бир лаҳзалик дийдор учун-эй.

Кунларни тунга улайман,
Тушга кирар деб ухлайман. (х2)
Майли ундан сўнг ўлай ман
Бир лаҳзалик дийдор учун-эй. (х2)

Чинорнинг остида ўзим,
Қадрнинг пастида ўзим,
Бош эгик, сарғайди юзим
Бир лаҳзалик дийдор учун-эй.
Ўзим ҳар жойдаман, кўнглим сандадир-а,
Бир лаҳзалик дийдор учун-а.

Айт севгилим, мендекмисан,
Дардларимга шерикмисан?
Балки сен ҳам тирикмисан
Бир лаҳзалик дийдор учун-эй. (х2)

Чинорнинг остида ўзим,
Қадрнинг пастида ўзим,
Бош эгик, сарғайди юзим
Бир лаҳзалик дийдор учун-эй.
Ўзим ҳар жойдаман, кўнглим сандадир-а,
Бир лаҳзалик дийдор учун-эй.

Эй, бир лаҳзалик дийдор учун-эй…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →