🎵 Қўшиқ матнлари

Божалар гуруҳи - Жийда гуллаганда

2.7К марта ўқилди
Божалар гуруҳи - Жийда гуллаганда
Эрта баҳор ёмғирлар ёғганда,
Кўча атроф гуллар билан тўлганда,
Эрталабдан магазиндан қайтарман,
Кеча ёзган ашуламни айтарман.

Бир гўзал қиз турар эди бекатда,
Қани мен ҳам пайдо бўлсам ўшатда.
Қўлимда нон, сочларим бир ахволда,
Усти-бошим ҳамма ачинарли бир ҳолда.

Баҳор келиб жийда гуллаганда
Асалари қўнар экан гулларга.
Севги ҳумор, салом севишганларга,
Ишлар қалей, привет жаноналарга.

Шестсотый мерсим бўлганида мани
Манзилига элтардим бу қизчани.
Айлантириб мошинамда юрардим,
Сигнал чалиб кўчаларни кезардим.

Лекин афсус, ҳатто хуштагим йўқдир,
Бузуқ мопед, до мерса мне узоқдир.
Қизнинг кўзи қандайдир бир китобда,
Шўр пешонам ялтирайди офтобда.

Баҳор келиб жийда гуллаганда
Асалари қўнар экан гулларга.
Севги ҳумор, салом севишганларга,
Ишлар қалей, привет жаноналарга. (х3)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →