🎵 Қўшиқ матнлари

Зебо феат. Радиус 21 - Сени севаман

1 дақиқа 1.4К марта ўқилди
Зебо феат. Радиус 21 - Сени севаман
[Зебо]
Сени эслайман ёмғирдан бўса олиб,
Сени ўйлайман тунда тушдан уйғониб.
Сени кутаман келмаслигингни сезиб,
Сени севаман ўзга борлигин билиб. (х2)
Фарёд чекиб, кўз ёшим тўкилсада юракка,
Сенинг олмос кўзларингда кўролмадим мен нажот.
Дилим қон тўкса ҳам севги бир босганда тиғ,
Жавобингни ололмай сени кутаман, наҳот?
[Шаҳзод – Радиус 21]
Йироқлардасан доим, қайларда бўлсанг ҳам сен,
Нега уни танладинг бўлмадимму сенга тенг?
[Зебо]
Айбдорман севгилим, ҳали-ҳали йўқ уйқу,
Юрагим сенда эди, ҳаётим сен эдингку.
Сени эслайман ёмғирдан бўса олиб,
Сени ўйлайман тунда тушдан уйғониб.
Сени кутаман келмаслигингни сезиб,
Сени севаман ўзга борлигин билиб. (х2)
[Шаҳзод – Радиус 21]
Сен билан бирга ўтказган онларимни эслайман,
Наҳот, арзимас нарсалар муҳаббатимдан афзалдир?
Пул-у, ёш, масофа ва ишлайдиган соҳа,
Муҳаббат ўзи хато ўйлаб қараса обдон.
[Зебо]
Ўз-ўзимга паст кетдим, бир кун кўйинг кўрай деб,
Юрагимга дарз кетдим, мақсадимга етолмай.
[Шаҳзод – Радиус 21]
Сенга эришолмасам, не керак менга юрак,
Сенсиз кўнглимку зулмат, айтгин менга, нетай мен?
Сени эслайман ёмғирдан бўса олиб,
Сени ўйлайман тунда тушдан уйғониб.
Сени кутаман келмаслигингни сезиб,
Сени севаман ўзга борлигин билиб. (х2)
[Шаҳзод – Радиус 21]
Менда не айб айтгин, муҳаббат кўрганимми?
Кўзларингни кўролмай ҳар тунда ўлганимми?
Ойларни йилга боғлаб мен сени кутганимми?
Ёки сенинг исмингни юракка ўйганимми?
[Зебо]
Агар хоҳлаганингда сония ҳам кутмасдим,
Юрагинг ҳар зарбини ҳар нафасинг улардим.
Ҳамон ширин сўзингни кутаман хумор билан,
Ширин дамларимизни унутма ёлвораман.
(Унутма ёлвораман…)
Сени эслайман ёмғирдан бўса олиб,
Сени ўйлайман тунда тушдан уйғониб.
Сени кутаман келмаслигингни сезиб,
Сени севаман ўзга борлигин билиб. (х2)
(Сени севаман, сени севаман, сени севаман)
[Шаҳзод – Радиус 21]
Сени севаман…
[Зебо]
Сени севаман…
[Шаҳзод – Радиус 21]
Сени севаман…
[Зебо]
Сени севаман…
[Шаҳзод – Радиус 21]
Сени севаман…
[Зебо]
Сени севаман…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →