МУЗЛАГАН БАҲОРЛАРИМ

Жоним мени,дафн эт жоним,
Қондошдан йўқ дилни умиди.
Қўнмоқдадир шафаққа қоним,
Таралмоқда ўлимнинг ҳиди..!
Мен ҳам эдим,сенингдайин тўқ,
Яшар эдим ҳаловат-ла жим.
Бугун эса мурдаман совуқ,
Кафтларимни силамас ҳеч ким..!
Дафн этгин эди бемалол,
Юрагингдан кўчириб исмим,
Бу жасадим келмасдан малол,
Тупроққа бер..!беқарор жисмим..!
Ўт йўқ энди,олов йўқ олов..!
Ёқолмасман кўнглинг қатини,
Сўзларга ҳеч беролмам алдов,
От гулҳанга севгим сатрини..!
Кечир энди андуҳлар учун,
Дилларингни оғритганим-чун.
Тасалли йўқ..юзимда сукун..
Жим ётаман пойингда бугун!
Қўлингни бос бу мажруҳ танга,
Ўра уни тунга зимзиё.
Тутганингча ҳарир туманга,
Сўнгги бора айлагин дуо.
Дуо қилгин токи ҳеч кимса,
Ҳаётидан эрта кечмасин.
Андуҳ номли қудуқда ташна,
Ажаллардан шарбат ичмасин..!
Тоинки мен,бир шўрлик инсон,
Мангуликда ором олай жим..!
Мен кетарман сен қолгин шоён,
Музлаб қолган баҳорим маним..!
Қондошдан йўқ дилни умиди.
Қўнмоқдадир шафаққа қоним,
Таралмоқда ўлимнинг ҳиди..!
Мен ҳам эдим,сенингдайин тўқ,
Яшар эдим ҳаловат-ла жим.
Бугун эса мурдаман совуқ,
Кафтларимни силамас ҳеч ким..!
Дафн этгин эди бемалол,
Юрагингдан кўчириб исмим,
Бу жасадим келмасдан малол,
Тупроққа бер..!беқарор жисмим..!
Ўт йўқ энди,олов йўқ олов..!
Ёқолмасман кўнглинг қатини,
Сўзларга ҳеч беролмам алдов,
От гулҳанга севгим сатрини..!
Кечир энди андуҳлар учун,
Дилларингни оғритганим-чун.
Тасалли йўқ..юзимда сукун..
Жим ётаман пойингда бугун!
Қўлингни бос бу мажруҳ танга,
Ўра уни тунга зимзиё.
Тутганингча ҳарир туманга,
Сўнгги бора айлагин дуо.
Дуо қилгин токи ҳеч кимса,
Ҳаётидан эрта кечмасин.
Андуҳ номли қудуқда ташна,
Ажаллардан шарбат ичмасин..!
Тоинки мен,бир шўрлик инсон,
Мангуликда ором олай жим..!
Мен кетарман сен қолгин шоён,
Музлаб қолган баҳорим маним..!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!