Шоҳруҳхон - Ярим бахт

Сен менга бегона эмассан,
Мен сенга бегона экан,
Дилимда ҳур яшар нафасим,
Ишқингда ягона экан.
Бир ёруғ кун менга меҳрингнинг
Шуъласин банду банд боғладинг,
Йўлимни йўқотиб сеҳрингнинг
Мавжида дарбадар айладинг.
Ярим бахт, ярим дард,
Мен эса хаёлга дўстман,
Сен менга бегона эмас,
Мен сенга бегонаман. (х2)
Бу бошим не кунни кўрмади,
Кетишим сўрайсан самимий,
Кўзларим шунчалар кўрмиди,
Мен сенга қайтишим табиий.
Кетасан чўғ қолар бу танда,
Келарсан аслингданоқ йироқ,
Кўзларинг кузатар қадамда,
Сўзларинг чорлаган қўнғироқ.
Ярим бахт, ярим дард,
Мен эса хаёлга дўстман,
Сен менга бегона эмас,
Мен сенга бегонаман. (х4)
Мен сенга бегона экан,
Дилимда ҳур яшар нафасим,
Ишқингда ягона экан.
Бир ёруғ кун менга меҳрингнинг
Шуъласин банду банд боғладинг,
Йўлимни йўқотиб сеҳрингнинг
Мавжида дарбадар айладинг.
Ярим бахт, ярим дард,
Мен эса хаёлга дўстман,
Сен менга бегона эмас,
Мен сенга бегонаман. (х2)
Бу бошим не кунни кўрмади,
Кетишим сўрайсан самимий,
Кўзларим шунчалар кўрмиди,
Мен сенга қайтишим табиий.
Кетасан чўғ қолар бу танда,
Келарсан аслингданоқ йироқ,
Кўзларинг кузатар қадамда,
Сўзларинг чорлаган қўнғироқ.
Ярим бахт, ярим дард,
Мен эса хаёлга дўстман,
Сен менга бегона эмас,
Мен сенга бегонаман. (х4)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!