🎵 Қўшиқ матнлари

Абдували Ражабов - Майли-майли

1.5К марта ўқилди
Абдували Ражабов - Майли-майли
Ҳар гал сени кўрсам,
Яна дилга ширин ҳислар қуйилар,
Ҳаёт давоми сен билан, сен билан.
Кетма ёнимдан,
Қалбимга малҳам бўлгин,
Менга ҳамиша бахш эт севгинг.
Майли берма садо,
Лекин ёнимда бепарво,
Шу дардингда мани яна
Айлама бедаво.
Майли-майли севма, йўқ,
Лекин севгим қабул эт,
Юрагимга солиб чўғ,
Ишқинг билан адо эт. (х2)
Сен ҳам мени севсанг,
Юрагимдан дарду ғамлар тўкилар,
Хаёлим сирли эртакка айланар.
Жой ол жонимдан,
Кундузу тун ҳам бўлсин доим,
Ҳамроҳим гўзал севгинг.
Майли берма садо,
Лекин ёнимда бепарво,
Шу дардингда мани яна
Айлама бедаво.
Майли-майли севма, йўқ,
Лекин севгим қабул эт,
Юрагимга солиб чўғ,
Ишқинг билан адо эт. (х4)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →