🎵 Қўшиқ матнлари

Ғайрат Усмонов - Зилола

2.3К марта ўқилди
Ғайрат Усмонов - Зилола
Бизни илк бор учраштирган сен,
Зилола, сен жуда гўзалсан,
Қалдирғоч бурнингдан тишласин.
Айт кимга тақдиру азалсан?
Тушингда тулпорлар кишнасин.

Зоримга боқмагин тош бўлиб,
Куйдиргин қайрилма қош бўлиб.
Ва лекин қувмагин тушингдан,
Кўринсам ўн саккиз ёш бўлиб.

Зилола, сен жуда гўзалсан,
Қалдирғоч бурнингдан тишласин.

Ёшимдан кулмагин, Зилола,
Кулгуси дезори-шалола. (х2)
Муҳаббат майига тўлдиргин,
Қўлимда қадоҳли пиёла.

Зилола, сен жуда гўзалсан,
Қалдирғоч бурнингдан тишласин.

Оҳулар кўзингдан кўзласин,
Атирлар сочингдан исласин. (х2)
Таърифинг битолмай Муғанний,
Бир умр бўзласин, изласин.

Зилола, сен жуда гўзалсан,
Қалдирғоч бурнингдан тишласин.
Айт кимга тақдиру азалсан?
Тушингда тулпорлар кишнасин.

Зилола, сен жуда гўзалсан,
Гўзалсан сен жуда, Зилола.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →