🎵 Қўшиқ матнлари

Ғайрат Усмонов - Дунё

1.7К марта ўқилди
Ғайрат Усмонов - Дунё
Дунё-дунё, қувончларинг чекланмаган,
Дунё-дунё, армонларинг ҳеч битмаган. (х2)
Инсонларнинг ғийбатлари тугамаган,
Ғам-ташвишдан кўзларида ёш аримаган. (х2)
Ҳар оналар ўғилларин тахтда кўрсинлар,
Қизларини алвон-алвон бахтда кўрсинлар. (х2)
Қўллар очиб ўқилганким ҳар бир дуолар
Ризқ бергувчи Раҳмон зотга – Ҳаққа етсинлар.
Инсонлар бор – ибодатдан Ҳақни топганлар,
Инсонлар бор – харом ишдан гуноҳ топганлар. (х2)
Оний инсонийлик, оний нафис туйғулар,
Билгил, инсонни жаннатул фирдавсга йўллар. (х2)
Ҳар оналар ўғилларин тахтда кўрсинлар,
Қизларини алвон-алвон бахтда кўрсинлар. (х2)
Қўллар очиб ўқилганким ҳар бир дуолар
Ризқ бергувчи Раҳмон зотга – Ҳаққа етсинлар.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →