Сардор Раҳимхон - Тушларимга киринг отажон

Армоним қўймас омон, отамни эслаб ҳамон,
Етимлик дарди ёмон, ёмон-о, ёмон-о, ёмон-о.
Кўзим йўлга мўлтирар, гўёки отам келар,
Кўча боши бўш бўлар, ёмон-о, ёмон-о, ёмон-о.
Жоним тўкилдику мани, қолиб кетди орзуларим мани,
Ҳеч бўлмаса тушларимга киринг, соғинганим отажоним мани. (х2)
Юзларин силаб кутсам, болалик сари кетсам,
Ғамларимни унутсам, ёмон-о, ёмон-о, ёмон-о.
Айтолмаган гапларим, титратади лабларим,
Қабрда кабутарим, ёмон-о, ёмон-о, ёмон-о.

Сизнинг ўрнингизни ҳеч ким босолмайди дадажон,
Сизни ёмон соғиндим, келинг, ҳеч бўлмаса тушларимга киринг.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!